• «Инсон — ерда пайдо қилинган мавжудотларнинг энг қадрлиси, энг яхшиси, энг кераклисидир. Барча нарса инсон манфаати йўлида ва унинг учун яратилган. Бутун махлуқотлар, қуёш ва коинот, тоғлар ва текисликлар, ўсимлик ва ҳайвонлар, гуллар ва булбуллар, ҳаво ва олов, йил фасллари, яъни бутун гўзал табиат, унинг битмас-туганмас бойликлари, жозибаси инсонга хизмат қилиш учун яратилгандир».

    Алишер Навоий
  • Мамлакат тараққиёти ундаги илм-фаннинг, аҳволи, унинг тараққиёти билан белгиланади. Билиш — инсоннинг олий бахтидир, зеро унга, ақл ато қилинган. Фақат бахтни ана шундай англашгина жамиятга тинчлик ва фаровонлик келтиради. Инсон қўлга киритгани сайин унга бўлган интилиши ортиб борадиган нарса ҳақиқий ҳузур бахш этади. Илгари билмаган нарсасини англаб етганида инсон қалби ана шундай ҳолатга тушади, инсоннинг олий фазилати эса — бошқалар, айниқса камбағалларга ғамхўрлик қилишдан иборатдир».

    Беруний
  • «Халқ жамиятнинг олий қадрияти ҳисоблангани ҳолда ўзида шундай улкан қадриятлар, қудратли салоҳиятни жамлаганки, уларни рўёбга чиқариш жамиятимизни ривожлантириш ва юксалтиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади».

    Ислом Каримов
  • Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз,
    Ақл кўзин қораси — жавҳари ҳам биз,
    Тўгарак жаҳонни узук деб билсак,
    Шаксиз унинг кўзи — гавҳари ҳам биз.

    Умар Хайём
  • «Инсон тараққиёти концепцияси бугунги кундаги энг бутун ривожланиш моделидир. У ривожланишга оид барча масалаларни, шу жумладан иқтисодий ўсиш, ижтимоий инвестициялар, одамлар имкониятини кенгайтириш, асосий эҳтиёжларни қондириш ва ижтимоий муҳофаза тизимини ташкил этиш, сиёсий ва маданий эркинликлар ҳамда кишилар ҳаётнинг бошқа барча томонларини ўз ичига олади. У тор технократик ёки ҳаддан зиёд файласуфона эмас. Бу — ҳақиқий ҳаёт инъикосидир».

    Маҳбуб ул Ҳақ
  • «Инсон тараққиёти концепцияси, аслида, мақсадларни, воситаларни, самарадорлигни, адолатни, иқтисодий ривожланишни, ижтимоий ривожланишни, моддий бойликларни ва шу билан бирга ижтимоий таъминотни қамраб олувчи кўп қиррали тараққиёт концепцияси ҳисобланади».

    Маҳбуб ул Ҳақ

Янги курс эълонлари

Онлайн-курсларнинг тўлиқ рўйҳати
  • Инсон Тараққиёти бўйича 2014 Ёзги Мактаб

    Ушбу ўқув мактабнинг асосий мақсади - иштирокчиларни Инсон Тараққиёти концепцияси ва унинг амалий жиҳатларини таништириш, инсон тараққиётига доир глобал, минтақавий ва миллий хисоботлар юзасидан мунозаралар олиб бориш имкониятини яратишдир. Қўшимча сифтида, ёзги мактаб, инсон тараққиёти концепциясидан жорий сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда барқарор экология масалаларини таҳлил этишда бир инструмент сифатида фойдаланилиши мумкинлигини тарғиб қилади. Мактаб икки: масофавий ва интерактив модуллардан ташкил топиб, уларни Ўзбек, Рус ва Инглиз тилларида олиб борилиши режалаштирилган.

Саволлар ва жавоблар

Ушбу сайтда рўйхатдан ўтиш нима учун зарур?
www.humandevelopment.uz сайтида рўйхатдан ўтиш сайтнинг барча сервисларидан, жумладан: сайт кутубхонаси, “Онлайн-обуна”, “Онлайн-курслар”, ўқитувчилар ва талабаларнинг маълумотлар базасидан фойдаланиш...
Давом эт
Нима учун Ўқитувчилар ассоциациясига аъзо бўлиш керак?
Инсон тараққиёти бўйича Ўқитувчилар ассоциацияси юридик шахс ҳисобланмайди. Бу олий ўқув юртларининг Инсон тараққиёти курсини ўқитиш борасида амалий тажрибага эга бўлган ёки мазкур курсни ўз олий ўқув...
Давом эт

Видео кутубхонаси




Поделиться
Вернуться к стандартному виду